Ўзбекистон | 08:00 / 28.05.2021
3972
1 дақиқада ўқилади

Қўнғиротда «Қизил китоб»га киритилган 11 бош жайронни овлаган шахслар ушланди

Қорақалпоғистонда «Ўзбекистон Қизил китоби»га киритилган жайронларни ноқонуний равишда овлаган шахсларга чора кўрилди. Бу ҳақда Экология қўмитаси хабар бермоқда.

Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ва Қорақалпоғистон Экология қўмитаси ҳамда «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғининг давлат инспекторлари, Қўнғирот туман ИИВ, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан назорат тадбири ўтказилди.

Ўрганишда Қўнғиротдаги «Жаслиқ» МФЙда яшовчи Т.Б. ва Б.Р. томонидан Устюрт текислигида ноқонуний равишда «Қизил китоб»га киритилган 11 бош жайронни овлагани, ёнларида 11 жуфт шох борлиги аниқланган.

Ҳолат бўйича барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб тергов, суриштирув ишларни олиб бориш учун Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Тўрткўлда ноёб ўсимлик хитойликлар томонидан ноқонуний терилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид