Ўзбекистон | 11:02 / 29.05.2021
3981
2 дақиқада ўқилади

«Каптива» сотиб олиш муҳокамаси видеоси тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туман ҳокими Лутфитдин Абдуллаевнинг «Каптива» сотиб олиш учун Халқ депутатлари туман Кенгашига таклиф киритган видеоси тарқалди.

Видеода туман бюджетини мақсадли сарфлаш масаласи «қизғин муҳокама» қилингани «акс этган». Айниқса, туман Кенгаши муҳокамасида туман ҳокими ўринбосари депутат Назира Элмуродова билан тортишгани янада қизиқ. Кенгашларда масалани аслида ким муҳокама қилишига мастер классми бу?

Қолаверса, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати «Каптива» масаласидаги муносабатида «ҳокимнинг аввалги машинаси яроқсиз ҳолга келиб қолган» деган жумла бор эди. Видеода Лутфитдин Абдуллаев аввалги автомашинасини биринчи ўринбосарга беришини маълум қилган. Демак, биринчи ўринбосар «минса» бўлади, лекин ҳоким учун эски!

  • Савол: Қашқадарёда хизмат машинаси сотиб олиш учун мораторий бекор қилинган экан, Деҳқонобод ва Косон туманларидан бошқа ҳудудлардаги ахборот хизматлари нега пиёда юрибди?

Мавзуга оид