Ўзбекистон | 17:52 / 01.06.2021
2472
1 дақиқада ўқилади

Келес кўприги қайта очилди

22 май куни 4Р-4 «Тошкент ш. – Келес ш. –Қозоқкентсой қ. – М39» автомобиль йўли (820 км) Сариёғоч қишлоғига шахобча автомобиль йўлида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан, Келес йўли кўчаси ҳамда Юқори Кўктерак кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич (кўприк) сунъий иншоотида  таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар  транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўлиқ тўхтатилиши ҳақида хабар берилган эди. 

Ушбу кўприкда таъмирлаш ишлари тўлиқ тугамаган бўлишига қарамай, қайта очилди.

«Вақтинчалик келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраб, манзилингизга элтувчи йўлнинг таъмири тўлиқ якунига етмаган бўлса-да, Сизларга ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида бугундан Келес кўприги автомототранспорт воситалари ҳаракатланиши учун очилганлигини расман маълум қиламиз», дейилади хабарда.

Мавзуга оид