Жаҳон | 17:00 / 08.06.2021
22688
1 дақиқада ўқилади

Алмазбек Атамбоев оғир аҳволда эканлиги маълум қилинди

Адвокатнинг сўзларига кўра, Атамбоев инфарктолди ҳолатида, шунингдек, эски касалликлари қўзғаган.

Фото: АКИpress

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев зудлик билан шифохонага ётқизилиши лозим. Бу ҳақда унинг адвокати Замир Жоошев маълум қилди, деб хабар берди 24.kg.

Унинг сўзларига кўра, Атамбоев инфарктолди ҳолатида, шунингдек, эски касалликлари қўзғаган. Хусусан, бел қисмидаги оғриқлар кучайган. Аммо бир ой аввал тайинланган суд-тиббий экспертизаси ҳали якунлангани йўқ.

Адвокатнинг айтишича, судга 148 саҳифадан иборат касаллик тарихи нусхаси тақдим этилган.

"Алмазбек Атамбоев комплекс даволанишга муҳтож. У колония шароитида даволана олмайди. Биз жазонинг уй қамоғига ўзгартирилиши юзасидан бир неча марта сўров киритдик. Аммо бизга рад жавобини беришди", - деди Замир Жоошев.

Эслатиб ўтамиз, Алмазбек Атамбоевга нисбатан бир нечта жиноий иш қўзғатилган. Собиқ президент январда тергов изоляторидан колонияга ўтказилганди.

Мавзуга оид