Ўзбекистон | 18:26 / 10.06.2021
2040
1 дақиқада ўқилади

Ҳар учта ижро ҳужжатидан биттаси алимент масаласи

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармасининг 2021 йил 5 ойлик фаолияти якунлари ва алимент ундирувлари билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Бюро томонидан ўтган 5 ой давомида жами 948 млрд сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланиб, шундан 538 млрд сўмлик 39 мингта ижро ҳужжатлари амалда ундирилиши таъминланган.

Ўтган ўн йил мобайнида алимент ишлари сони 20 мингтага ёки 182 фоизга ортган. Оқибатда 6 минг 208 та мурожаатларнинг 4 минг 215 таси, яъни 68 фоизи алиментга оид масалаларга тўғри келмоқда.

Мавжуд муаммоларга ўзгача ёндашиб, алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан алоқадор ташкилотлар билан оилаларни ўзаро яраштириш ишларига эътибор қаратилмоқда.
Натижада, жорий йил давомида 320 дан ортиқ оилалар яраштирилди.

Ишсиз алимент тўловчиларни иш билан таъминлаш борасида олиб борилган тадбирлар натижасида 564 нафар алимент  тўловчилар ишга жойлаштирилди.

Мавзуга оид