Ўзбекистон | 16:26 / 11.06.2021
13310
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Қайроққумдаги гилам фабрикасини бориб кўрди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ҳамроҳлигида «Қайроққум гиламлари» корхонасини бориб кўрди.

Бу фабрика 1957 йилда ишга тушурилган. 2019 йилда модернизация қилиниб, Германия, Италия, Япония, Хитой ва бошқа давлатлардан олиб келинган ускуналар ўрнатилган. Корхонада бир йилда 3 миллион квадрат метр маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.

Қайроққум гиламлари Шарқ анъаналарини акс эттирувчи жозибадорлиги ва нақшлари билан машҳур. Юқори сифати туфайли турли халқаро мукофотларга сазовор бўлган.

Президент корхона маҳсулотларини кўздан кечирди.

Навбатдаги объект томон йўл олар экан, давлат раҳбарларининг кортежи Қайроққум сув омбори ёнида тўхтади. Президентлар сув омборини кўздан кечириб, суҳбатлашди.

Мавзуга оид