Самарқандда гултувакда каннабис ўстираётган шахсга жиноий иш қўзғатилди
Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаролар ўз уйида гиёҳванд ўсимликни етиштириб келаётгани аниқланган. Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган «Қорадори-2021» тадбирида, шаҳар ИИО ФМБ 8-сон ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Лоҳутий маҳалласида яшовчи, 1974 йилда туғилган М.Ф.нинг хонадони кўздан кечирилганда гуллар орасида қонунга хилоф равишда 1 туп каннабис етиштириб келаётгани аниқланган.
Бундан ташқари, Самарқанд шаҳар Шоҳрух кўчасида яшовчи, 1962 йилда туғилган О.Г.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, уйида гултувакларда қонунга хилоф равишда 2 туп каннабис ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланган.
Қайд этилишича, ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 270-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
19:08 / 16.12.2024