Самарқандда яна бир жоме масжидининг янги биноси қурилмоқда
Самарқанд шаҳридаги «Оби раҳмат» жоме масжидининг янги биноси қурилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг вилоят вакиллиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳридаги бир қанча масжидлар қатори «Оби раҳмат» жоме масжидининг янги биноси қурилмоқда. Янги бино барча шароитларга эга, замонавий ва миллий архитектура услубининг уйғунлашган андозаси асосида қурилмоқда.
Қайд этилишича, жорий йил 15 май куни масжид эски биноларини бузиш ишлари бошланган. Ҳозирга келиб масжид янги биносининг ертўла қисми тўлиқ битказилган бўлиб, унга эшик ромлар ўрнатилган, деворларга ишлов берилмоқда.
Таъкидланишича, масжиднинг янги биноси икки мингдан зиёд намозхонларни бағрига сиғдира олади. Масжид хонақоҳи тепасига диаметри 8 метрлик гумбаз ўрнатилади. Масжид ҳашар йўли билан қурилмоқда ва уни йил охиригача битказиш режа қилинмоқда.
Масжид имом-хатиби Акмал Маматқуловнинг сўзларига кўра, ҳозирда масжид қавми намозларни жамоат билан очиқ майдонда адо этмоқда. Намозхона сифатида қўшимча бино ҳам ҳозирлаб қўйилган.
Мавзуга оид
15:52
Самарқандда “Turkish Airlines” авиакомпанияси экипаж аъзоси божхона назоратидан жанговар ўқ-дори олиб ўтишга уринди
07:35
Бешта ҳудудда 16 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024