Имрон Хон Шавкат Мирзиёевни Покистонга таклиф қилди. Афғонистон масаласида минтақа давлатлари иштирокида саммит уюштирилиши мумкин
Покистон Ислом Республикаси бош вазири Имрон Хон матбуот анжуманида Тошкентда ўтказилган музокаралар якунига кўра ўз фикрларини билдирди.
Имрон Хон бугунги самимий меҳмондўстликдан мамнунлигини билдирди ва кўпчиликни ўйлантираётган Афғонистон муаммосига тўхталиб ўтди.
«Биз ўзаро ҳамкорликда геосиёсатдан геоиқтисодга ўтадиган давр келди. Афғонистондаги сиёсий ва ҳарбий вазият ҳаммамизни ўйлантиради. Биродар афғон диёрида 40 йилдан бери нотинчлик ҳукм сурмоқда. Бу масала ечими фақат музокараларда. Бунинг учун Афғонистон, Ўзбекистон, Покистон, Тожикистон, Эрон, Туркия каби давлатлар бу давлатда тинчлик ўрнатиш бўйича ҳамкорлик қилишлари лозим. Дастлаб бу давлатлар ташқи вазирликлари ўзаро келишувларни амалга оширсалар, ундан кейин давлат раҳбарлари иштирокида саммит ўтказиш мумкин.
Ўзбекистон билан бизни боғлаб турган қадимий ришталарга келсак, мен юқорида Бобур Мирзо ва унинг авлодларига бўлган ҳурматимни изҳор қилдим. Ўз навбатида Ўзбекистонда Шарқнинг буюк шоири, урду адабий тилига асос солган мутафаккир Мирзо Ғолибни бу қадар яхши билишлари мени ҳайратлантирди», дея Имрон Хоннинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Имрон Хон кейинги учрашувни Покистонда ўтказиш ташаббуси билан чиқди ва Шавкат Мирзиёевни ўз давлатига таклиф этди. Ўзбекистон президенти бу таклифни мамнуният билан қабул қилганини билдирди.
Мавзуга оид
00:15 / 22.12.2024
Покистонда Имрон Хоннинг 25 нафар тарафдорига ҳукм ўқилди
14:56 / 19.12.2024
Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари Покистон бозорига олиб кирилади
18:20 / 18.12.2024
Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Афғонистонга электр энергиясини етказиб беради
13:48 / 18.12.2024