Бухорода фуқароларга сохта архив кўчирмалари ёзиб берилгани аниқланди
Олот тумани давлат архиви масъул шахслари фуқароларга сохта архив кўчирмалари ёзиб бергани маълум бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Олот туман бўлими томонидан туман давлат архивида терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида туман давлат архиви масъул шахслари 11 та ҳолатда фуқароларга ер майдони ажратилгани тўғрисида сохта архив кўчирмалари ёзиб бергани аниқланган. Бунинг оқибатида фуқаролар томонидан сохта кўчирмалар давлат хизматлари марказига тақдим қилиниб, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 1,65 га ер майдонига қурилган уй-жойларга асоссиз мулк ҳуқуқи эътироф этилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Бухорода 600 доллар эвазига фуқарога сохта ҳужжат тайёрлаб берган кадастр ходими ушланганди.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
11:04 / 02.12.2024
2025 йилда Россия шаҳрида Бухоро маданияти кунлари ўтказилади
17:27 / 30.11.2024