Ўзбекистон | 11:00 / 28.07.2021
3153
1 дақиқада ўқилади

Берунийда ёниб кетган реклама монитори юзасидан расмий маълумот берилди

Бир неча кун олдин Беруний тумани марказидаги ягона реклама монитори ёниб кетганди.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. Маълум бўлишича, ёнғин 23 июль куни кеч соат 21:00 да Беруний тумани “Халқлар дўстлиги” кўчаси чорраҳасида юзага келган. Бу ҳақда Беруний тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.

Таъкидланишича, ёнғин қутқарув техникалари ёрдамида соат 21:07 да бартараф этилган. Ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ. Ёнғинга нима сабаб бўлгани номаълумлигича қолмоқда. Ҳозирда унинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Маълумот учун, Берунийда 2 та “Электрон реклама қурилмаси” катта монитор ўрнатилган бўлиб, тумандаги тадбиркорлик субъектига қарашли.

Эслатиб ўтамиз, икки кун олдин Тўрткўлда резина ишлаб чиқариш цехи ёниб кетганди.

Мавзуга оид