Жаҳон | 20:51 / 28.07.2021
11723
1 дақиқада ўқилади

Таиланддаги шаҳар кўчалари юзлаб оч қолган маймунларга тўлиб кетди

Илгари маймунларга маҳаллий ибодатхоналарни томоша қилгани келган туристлар егулик берарди. Аммо карантин чоралари туфайли маймунлар ўзлари овқат қидиришига тўғри келмоқда.

Таиланднинг Лопбури шаҳри кўчалари оч қолган маймунлар билан тўлиб-тошди, деб хабар бермоқда ТСН.

Хабарда айтилишича, жониворлар йўлларни тўсиб қўйгани сабабли автомобиллар айланиб ўтишига тўғри келмоқда.

Илгари маймунларга маҳаллий ибодатхоналарни томоша қилгани келган туристлар егулик берарди. Аммо карантин чоралари туфайли маймунлар ўзлари овқат қидиришига тўғри келмоқда.

Қайд этилишича, шаҳарда ўтган йили ҳам шундай вазият кузатилган.

Ўшанда шаҳар кўчаларида 6 мингдан ортиқ маймун борлиги айтилган, аммо уларнинг аниқ сонини ҳисоблашнинг имкони бўлмаган.

 

Мавзуга оид