Ўзбекистон | 08:18 / 30.07.2021
3439
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 6 ойда 20 387 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордери берилди 

2021 йилнинг 6 ойи давомида 20 387 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордери берилган. Бу ҳақда АОКАда оиладаги зўравонликнинг олдини олиш, жабр кўрганларга кўмак бериш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, олиб борилган профилактик ишлар натижасида 10 мингдан ортиқ оила яраштирилди, 7 841 оилаларда низолар бартараф этилди.

Ҳимоя ордери - бу тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга давлат ҳимоясини тақдим этувчи ҳужжат ҳисобланади. 

Ҳимоя ордерини расмийлаштириш ваколати профилактика инспекторига берилган. 

Ҳимоя ордери 30 кун муддатга берилиб, шу муддат ичида хавф бартараф этилмаса, уни яна 30 кунга узайтириш мумкин.

2021 йил 6 ойи давомида 20 387 нафар фуқароларга ҳимоя ордери берилган.

Мавзуга оид