Ўзбекистон | 16:24 / 04.08.2021
6873
2 дақиқада ўқилади

Аҳоли мурожаатларини ҳал этиш учун жойларда «Тезкор штаблар» ташкил этилмоқда 

Жорий йил 23 июль куни давлат раҳбари бошчилигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, республиканинг барча ҳудудларида маҳаллий мутасаддилар учун махсус ўқув семинарлар ташкил этилмоқда.

Семинарларда марказий студиялардан вилоят ҳокимлари, уларнинг тегишли ўринбосарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича масъул ходимлар иштирок этишяпти. Жойлардаги студиялардан эса шаҳар ва туманлар ҳокимлари ва уларнинг биринчи ўринбосарлари тумандаги сектор раҳбарлари ва ташкилот бошлиқлари қатнашяпти.

Шу билан бирга, жойларда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил этиш бўйича ҳокимликлар қошида “Тезкор штаб”лар тузиляпти. “Тезкор штаб” раҳбари вилоят ҳокими бўлиб, штаб фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ҳамда юқори ташкилотлар томонидан юборилган топшириқ ва тавсиялар ижросини таъминлайди. Сайёр ва шахсий қабуллар ўтказади.

“Тезкор штаб” гуруҳи маълумотларни электрон базага киритади, корхоналар томонидан қайта ўрганилган мурожаатлар тўғрисидаги далолатномалар ва фуқароларнинг тушунтириш ҳамда миннатдорчилик хатлари бўйича кунлик маълумотларни йиғади. Натижада, ушбу кўрсаткичлар ҳаққонийлигини Халқ қабулхоналари мудир ва мутахассислари ўрганган ҳолда ҳужжатлар йиғиб борилади.  

Мавзуга оид