Ўзбекистон | 08:47 / 07.08.2021
12655
2 дақиқада ўқилади

Сўх туманида сел кузатилди

Жорий йил 6 август куни соат 17:05ларда Қирғизистон Республикаси Баткен области Қадамжой тумани тоғ ва адир ҳудудларида кучли ёмғир ёғган. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, бунинг оқибатида сел оқимлари ҳосил бўлиб, Фарғона вилояти Сўх тумани “Навобод” МФЙ ҳудудидаги Малбут, Девайрон-Умбара, Қалача, Тул ва Полохона йўлларидан 30 м3 миқдоридаги сел оқимлари ўтган. 

Сел ўтиши оқибатида Сўх тумани ҳудудидан ўтувчи “Сўх-Риштон” автойўлининг 80 метр қисмига лой аралаш шағал, Малбут қишлоғи хўжалик экин майдонларига ҳамда “Умбара” (15 та хонадон) ва “Девайрон” МФЙ (25 та хонадон) ҳудудларидаги жами 40 та хўжалик томорқалари, қўшимча бино ва уйларнинг ертўлаларига сув кирган. 

Сел оқибатларини бартараф этиш мақсадида,  туман ҳокимиятида ФВБ, ИИБ, прокуратура органлари, ССБ раҳбарияти таркибидан иборат Тезкор штаб ташкил этилиб, ФВДқТнинг туман хизматлари куч ва воситалари томонидан сел оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилди. 

Сел тошқинлари оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид