Чирчиқда ҳарбий ҳаво кучлари авиашоу намойиш этди
Чирчиқда Ҳаво флоти куни муносабати билан ҳарбий ҳаво кучлари авиашоу намойиш этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар бермоқда.
Билдирилишича, мамлакатда ҳар йили августь ойининг учинчи якшанбасида “Ҳаво флоти куни” нишонланиши анъана тусига кирган. Ушбу сана олдидан Мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги томонидан Тошкент ҳарбий округи “Чирчиқ” полигонида авиашоу ўтказилди.
Авиапарвозларда ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони, генерал-майор Аҳмад Бурҳонов ҳам иштирок этиш баробарида, учувчиларнинг манёврларини кузатиб борди.
Вазирликнинг таъкидлашича, сўнгги йиллар давомида ҲҲМ қўшинлари ва ҲҲК ўзининг профессионал маҳоратини муваффақиятли мукаммаллаштирди. Шахсий таркиб томонидан янги ва замонавий зенит ракета комплекслари, кўп мақсадли вертолётлар, замонавий ҳарбий-транспорт самолётлари ўзлаштирилди, тактик авиация парки таъмирланди.
Мавзуга оид
09:30 / 07.12.2024
Чирчиқ дарёсидаги оролчада қолиб кетган фуқаро қутқарилди
20:16 / 06.12.2024
Қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб келганлар табиатга 65 млрд сўмдан зиёд зарар етказди
07:31 / 09.11.2024
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 233 млрд сўм зарар етказилди
10:50 / 01.11.2024