Қўқон шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари қўлга олингани айтилмоқда
Ҳокимлик мансабдори темир йўллар тизимидаги бошқа бир амалдор билан тил бириктириб, аукцион ғолиблигини олиб бериш учун 180 минг доллар сўрагани айтилмоқда.
Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари жиноят устида қўлга олинган. Бу ҳақда Xabar.uz сайти ўзининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасига таяниб хабар тарқатди.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Kun.uz'га бу ҳақда маълумотга эга эмаслиги ва агар янгилик бўлса, хабар қилишини билдирди.
Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати Kun.uz'га бу маълумотни на тасдиқлади, на инкор қилди. Ҳокимлик расмий вакили бу ҳақда бир неча дақиқа ичида баёнот берилишини билдирди, аммо орадан 2 соат ўтиб ҳам расмий ахборот берилганича йўқ.
Xabar.uz манбасига кўра, ҳокимнинг 1-ўринбосари А.Н. ва Қўқон минтақавий темир йўл узели молия бўлими бошлиғи ўринбосари О.М. ўзаро жиноий тил бириктириб, тадбиркорга мазкур темир йўл узели балансида бўлган 2,5 гектар ер майдонидаги бино ва иншоотлар бўйича ўтказиладиган аукцион савдоларда унинг фойдасига қарор чиқартириб бериш эвазига 180 000 доллар талаб қилгани гумон қилинмоқда.
Гумондорлар талаб қилинган пулдан 10 минг долларини олаётган пайтда тегишли органларнинг тезкор ходимлари томонидан қўлга олинган.
Қўшимча қилинишича, айни пайтда уларга нисбатан фирибгарлик ва пора беришга қасд қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
17:38 / 23.12.2024
Ўзбекистон жиноий даромадларни легаллаштириш рейтингида 81-ўринни эгаллади
12:20 / 19.12.2024
Франция кассация суди Саркозига ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди
17:16 / 17.12.2024
Қирғизистон бош вазири коррупция туфайли истеъфога чиқарилган бўлиши мумкин
15:17 / 17.12.2024