Ўзбекистон | 11:35 / 20.08.2021
4534
1 дақиқада ўқилади

“NBU Invest Group” Андижондаги ўзига тегишли “Royal Silk” МЧЖни аукцион орқали сотувга қўйди

“NBU Invest Group” АЖ томонидан Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Чинобод 12-уй манзилида жойлашган “Royal Silk” МЧЖ устав фондидаги 100% улуш тайёр бизнес сифатида “E-Auksion” орқали аукцион савдосида сотилмоқда (лот рақами 0687262).

“Royal Silk” МЧЖ пилладан ипак тола ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган дастгоҳлар билан жиҳозланган.

Корхонанинг умумий ер майдони 1,43 гектарни, шундан бино-иншоотлар жойлашган майдон 5,9 минг кв.м.ни ташкил қилади.

Аукцион ғолиби бўлган инвесторга 100% улуш учун тўловларни бирйўла ёки 5 йилгача бўлган муддатда бўлиб тўлаш имкони тақдим этилади.

Батафсил маълумотни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин: 

+99871 233 84 63

+99871 233 01 68

Шошилинг, ўз бизнесингизга эга бўлинг!

“Ўзмиллийбанк” АЖ Матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид