Жаҳон | 19:35 / 04.09.2021
36518
1 дақиқада ўқилади

Кимлар толиблар сафига қабул қилинмаслиги айтилди

Маълумот берилишича, собиқ ҳарбийлар, полициячилар, ИШИД гуруҳининг собиқ аъзолари ва соқол қўймаганлар толиблар сафига қабул қилинмайди. 

Фото: AP Photo / Rahmat Gul

«Толибон» шарқий ҳарбий комиссияси ҳаракат сафига кимлар қабул қилинмаслиги бўйича қарорини эълон қилди, деб хабар берди РИА Новости Нангарҳор губернатори саройи баёнотига таяниб.

Хабарда айтилишича, собиқ ҳарбийлар, полициячилар ва ИШИД гуруҳининг собиқ аъзолари толиблар сафига қабул қилинмайди. 

Шунингдек, соқол қўймаганлар ҳам толиб бўлолмайди, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, айтилишича, уларга қуёш нуридан ҳимоя қилувчи кўзойнак тақиш ва юзларини беркитиш тақиқланади.

Аввалроқ «Толибон» раҳбари ўринбосари мулла Муҳаммад Яқуб вилоятлар губернаторлари ва полиция раҳбарларига ҳавога тартибсиз ўқ узишни тўхтатиш бўйича қатъий топшириқ бергани хабар қилинганди.

Мавзуга оид