АҚШда коронавирусдан испан гриппидан кўра кўпроқ одам вафот этди
АҚШда коронавирус қурбонлари сони 1918 йилдан 1920 йилгача давом этган испан гриппи пандемияси вақтидагидан ошиб кетди.
Financial Times нашрининг хабар беришича, АҚШда коронавирус қурбонлари сони 675 мингдан ошди. Бу тахминан, замонавий тарихдаги энг қирғинбарот пандемия - испан гриппидан АҚШда вафот этганлар сонига тенг.
XX аср бошида “испанка”дан ўлимлар ҳисоби аниқ олиб борилмаган, бироқ тахминий ҳисоб-китобларга кўра АҚШда ундан 675 минг киши вафот этган. Бутун дунё бўйлаб эса ушбу касаллик 50 млндан кўпроқ одамнинг “ёстиғини қуритган”.
Таъкидланишича, бу чегарадан АҚШнинг жанубий, марказий ва ғарбий штатларида асосан эмланмаганлар орасида коронавирусдан оғир касалланиш ҳолатлари кўпаяётган вақтда ўтилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, “дельта-штамм” тарқалиши энг кўп жабр кўрган штатлардаги соғлиқни сақлаш тизимини таназзулга учратмоқда ва АҚШнинг иқтисодий тикланишини хавф остига қўймоқда.
Уларнинг таъкидлашича, ҳимоя ниқоблари, эмлаш ва қайта эмлаш борасидаги сиёсий зиддиятлар пандемияга қарши курашни қийинлаштирмоқда ва унинг чўзилишига олиб келиши мумкин.
Мавзуга оид
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
19:00 / 23.12.2024
Трамп: АҚШ ҳукумати расман фақат иккита жинсни - эркак ва аёлни тан олади
18:12 / 23.12.2024
Байден ўлимга ҳукм этилган 37 нафар маҳбуснинг жазосини енгиллаштирди
17:17 / 23.12.2024