Ўзбекистон | 15:36 / 22.09.2021
14256
1 дақиқада ўқилади

Мўйноқ аҳолисига 5 млн сўмдан пул тарқатилмоқда

Орол денгизи қуришидан энг кўп зарар кўрган Мўйноқ аҳолисига 5 миллион сўмдан пул тарқатилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Орол денгизи фожиаси оқибатларидан ҳаммадан кўп жабр кўрган Мўйноқ тумани халқини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш президентимизнинг эътиборида», дейилади хабарда.

Бир марталик пул ёрдами қишлоқ фуқаролар йиғинлари кесимида сайёр кассалар орқали, «Халқ банки»нинг Мўйноқ туман филиали томонидан, шунингдек, уйларга автомашиналарда бориб тарқатилмоқда.

Мавзуга оид