Сурхондарёда қарздор ота фарзандларига алимент эвазига уй берди
Термиз шаҳрида қарздор ота фарзандларига алимент эвазига уй берган. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2021 йил 16 апрелдаги суд буйруғига асосан И.Т.дан уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Суднинг қарори юзасидан МИБ Термиз шаҳар бўлими ижро иши юритган.
Қайд этилишича, мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор ота фарзандларининг вояга етгунга қадар бўлган муддат учун алимент пулини олдиндан ҳисоблаб беришни сўраб МИБ Термиз шаҳар бўлимига ариза билан мурожаат қилган.
Шундан сўнг И.Т. собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда давлат ижрочиси ҳисоблаб берган пул эвазига Термиз шаҳридан ер майдони 850 метр бўлган 4 хонали уйни фарзандларига хатлаб берган.
Таъкидланишича, ҳужжатлар нотариал тартибда расмийлаштирилгандан сўнг, ижро ҳужжати белгиланган тартибда муддатидан олдин тугатилиб, И.Т.га нисбатан қўлланган барча чеклов чоралари бекор қилинган.
Мавзуга оид
11:18 / 13.01.2025
Сурхондарёда Афғонистонга экспорт қилинган унни сотиб, пулини онлайн қиморга тикиб юборган ҳайдовчи 3 йилга қамалди
17:44 / 06.01.2025
Деновда кўприк очилишига бағишланган тадбирга юпун кийимдаги ўқувчилар жалб қилинди
11:40 / 28.12.2024
Сурхондарёда 15 ёшли қизини доимий тарзда калтаклаб келган аёл аниқланди
12:28 / 26.12.2024