Ўзбекистон | 15:35 / 18.10.2021
4309
2 дақиқада ўқилади

Нарзулло Обломуродов бугунги экологик муаммоларнинг ечимлари ҳақида гапирди

Ўзбекистон Экологик партиясидан президентликка номзод Нарзулло Обломуродовнинг сирдарёлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Фото: Экологик партия

Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов ўз сайловолди дастуридаги “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш бугунги экологик муаммоларга ечим бўла олишини таъкидлади. Бу борада сайловолди дастурида белгилаб қўйилган бир қанча устувор вазифаларни санаб ўтди.

Шунингдек, учрашувда номзод юксак экологик маданиятни шакллантириш, она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини кучайтириш ҳақида ҳам таъкидлади. Жумладан, оила ва маҳалла тизимида инсоннинг табиатга бўлган муносабатини тубдан ўзгартириш орқали атроф-муҳитни асраш, ҳар бир инсонда атроф муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни шакллантириш масалалари ҳақида ҳам атрофлича гапириб ўтди.

Учрашувда Экологик партия вакиллари ва экофаоллар ўз сайловолди дастур юзасидан ўз фикрларини билдиришди.

Жумладан, дастурда кўзда тутилган:

-        электр энергия тизимидаги муаммоларга кўрсатилган ечимлар;

-        узлуксиз таълимнинг барча босқичларида экологик таълим-тарбия тамойилларини кенг жорий этиш, ёшларнинг экологик билимларини ошириш, олий таълим тизимида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

-        қайта тикланувчи электр энергиядан самарали фойдаланиш;

-        мамлакат хавфсизлигининг ажралмас қисми бўлмиш экологик хавфсизликни таъминлашни ифода этувчи давлат сиёсатини амалга ошириш;

-        биохилма-хилликни сақлаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтиришнинг имконини берувчи мукаммал ҳуқуқий база яратиш ғояларига тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистон Экологик партиясидан президентликка номзод Нарзулло Обломуродов сирдарёлик сайловчиларнинг турли саволларига батафсил жавоб берди.

Мавзуга оид