Дунёда илк давлат зарарли моддалар ҳажмини қисқартира олгани учун пул олди
Мозамбик атроф-муҳитга чиқариладиган зарарли моддалар ҳажмини қисқартиргани учун Ўрмон углерод ҳамкорлиги жамғармаси (FCPF) томонидан пул олган биринчи давлат бўлди. Африка давлати ўз саъй-ҳаракатлари учун 6,4 млн доллар билан мукофотланган.
Мозамбик ҳукумати пулни чиқиндилар ҳажмини қисқартира олганини тасдиқловчи расмий ҳисоботни тақдим қилгандан кейин олган. Бундан ташқари, мамлакатда 2020 йил сентябрдан 2021 йил майигача мустақил текширув ўтказилган. Маълумотларга кўра, Мозамбик 2019 йилдан бошлаб зарарли моддалар ҳажмини 1,28 млн тоннага қисқартиришга муваффақ бўлган.
Таъкидланишича, бу тўлов Замбезия провинциясидаги 9 та ҳудудда ўрмонлар қисқариши ва ерлар ҳолати ёмонлашиши олдини олишга қаратилган дастур доирасида амалга оширилган.
Дастур ўрмонларни кўпайтириш ҳисобига углерод чиқиндилари ҳажмини камида 10 млн тоннага қисқартиришга муваффақ бўладиган давлатларга 50 млн долларгача пул тўлашни кўзда тутади.
Жаҳон банкининг таъкидлашича, Мозамбикка берилган пул унинг чиқиндиларни қисқартириш бўйича ишларни амалга оширишга қўшган ҳиссасининг тан олиниши ҳисобланади. Бу ишларга қишлоқ хўжалигини юритишнинг барқарор усуллари, ўрмон ресурсларидан фойдаланишнинг мониторинги ва фойдали хусусиятларини йўқотган ерларнинг тикланиши киради.
Мавзуга оид
14:36
Мозамбикда циклон 100 га яқин кишини ҳаётдан олиб кетди
15:47 / 04.12.2024
Европада бўриларни муҳофаза қилиш мақоми 2025 йилдан бошлаб пасайтирилади. Уларни овлаш осонлашиши мумкин
12:01 / 27.11.2024
Европа Иттифоқида велосипед ишлаб чиқариш ҳажми камайиб бормоқда
14:24 / 10.06.2024