Ҳукуматнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид вазифалари белгиланмоқда
Жорий йил 10 июн куни Қонунчилик палатасидаги Экологик партия фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан амалдаги “Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонунга янги таҳрирда қабул қилинган конституцияда белгиланган нормалардан келиб чиқиб тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, ҳукуматнинг иқтисодиёт, бюджет, молия ва солиқ, ижтимоий соҳа, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ваколатлари қайта кўриб чиқилмоқда.
Яъни, Вазирлар Маҳкамаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришига, эпидемияларга, пандемияларга қарши курашиш, уларнинг оқибатларини юмшатиш соҳаларида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаши, табиий ресурсларни, хусусан ер, ерости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳамда бошқа табиий ресурсларни муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш, табиатдан фойдаланишни тартибга солиш бўйича фаолиятни ташкил этиши белгиланмоқда.
Шу билан бирга, лойиҳада атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш, Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш чораларини кўриш, минтақани ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказиш ҳамда республика аҳамияти ва халқаро аҳамиятга молик йирик экологик дастурларни рўёбга чиқариш, мазкур йўналишдаги миллий лойиҳаларни янада кенгайтиришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш ҳукуматнинг асосий вазифалари сифатида кўрсатиб ўтилмоқда.
Муҳокамалар якунида қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қўллаб-қувватланди.
Мавзуга оид
20:37 / 05.12.2024
Макрон Франция ҳукуматини истеъфога чиқарди
15:47 / 04.12.2024
Европада бўриларни муҳофаза қилиш мақоми 2025 йилдан бошлаб пасайтирилади. Уларни овлаш осонлашиши мумкин
12:01 / 27.11.2024
Европа Иттифоқида велосипед ишлаб чиқариш ҳажми камайиб бормоқда
11:17 / 20.11.2024