Ўзбекистонда сайлов. Номзодлар, ҳокимлар ва бошқа машҳурлар овоз бермоқда
Президентлик сайловларида номзод бўлган беш киши ҳам Тошкент шаҳридаги турли сайлов участкаларида овоз бериб бўлди.
Ўзбекистонда президент сайлови бошланди. 24 октябрь куни соат 08:00 дан мамлакатдаги барча сайлов участкалари давлат мадҳияси садолари остида очилди. Овоз бериш жараёни соат 20:00 га қадар давом этади.
Соат 9:00 ҳолатига кўра, республикада давомат кўрсаткичи 12,3 фоизни кўрсатмоқда. Сайловчилар Фарғона (16,9), Андижон (16,1), Наманган (14,9) ва Жиззах (13,3) вилоятларида фаоллик кўрсатишмоқда.
Ўзбекистон Республикаси президенти сайловида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани Алишер Навоий маҳалласидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этди.
Kun.uz мухбири хабар беришича, Шавкат Мирзиёевнинг 9 нафар оила аъзоси ҳам сайлов участкасида бўлди, сайлов ҳуқуқига эгалар овоз беришди.
Сайловда президентликка номзодлардан биринчи бўлиб Ўзбекистон Экологик партияси номзоди Нарзулло Обломуродов қатнашди. У Тошкент шаҳридаги 579-сайлов участкасида оила аъзолари билан бирга овоз берди. Унга овоз бериш жараёнида отаси ва рафиқаси ҳамроҳлик қилган.
«Миллий тикланиш» демократик партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров рафиқаси билан бирга Тошкент шаҳридаги 116-сайлов участкасига келган.
Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод сифатида кўрсатилган Мақсуда Ворисова пойтахтнинг Учтепа туманидаги 206-сайлов участкасида овоз берди. Унга ҳам турмуш ўртоғи ва оила аъзолари ҳамроҳлик қилган.
Ниҳоят «Адолат» социал-демократик партиясидан президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов Шайхонтоҳур туманидаги 132-мактабда ташкил этилган 405-сайлов участкасида оила аъзолари — рафиқаси, ўғли, келини ва неваралари билан бирга овоз берди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 41-сайлов участкасига келиб, президентлик сайловида овоз берди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбаева Тошкент шаҳридаги 362-сайлов участкасига оила аъзолари билан келиб, президент сайловида овоз берди.
Бош вазир Абдулла Арипов Тошкент шаҳридаги 520-сайлов участкасида овоз берди. Ҳукумат раҳбари сайлов участкасига оиласи билан ташриф буюрди.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Республикаси президенти сайловида овоз берди.
Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов онаси билан бирга сайловда иштирок этди.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Самарқанд шаҳридаги сайлов участкасида овоз берди.
Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов сайловда қатнашди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда президентлик сайловида овоз берди.
Вилоятларда ҳокимлар ҳам ўз танловини амалга оширмоқда.
Мавзуга оид
21:19 / 21.12.2024
Тадбиркор президентдан шахсга доир ва банк маълумотларини Cloud'да сақлашга рухсат беришни сўради
20:49 / 21.12.2024
“Таннархни тушириш – кенгайиш, ҳажмни ошириш билан бўлади” — Зафар Ҳошимов
18:40 / 21.12.2024
Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайерга таъзия йўллади
14:34 / 20.12.2024