Ўзбекистон | 16:10 / 24.10.2021
10339
2 дақиқада ўқилади

Сайловда давомат 53 фоизга яқинлашди, фарғоналик сайловчилар энг фаол бўлмоқда

Марказий сайлов комиссияси соат 13:00га қадар овоз берган сайловчилар кўрсаткичини эълон қилди.

24 октябрь куни соат 13:00га қадар 10 462 575 нафар сайловчи овоз беришга улгурган. Бу умумий сайловчиларнинг 52,7 фоизини ташкил этади.

Ҳозирча ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич Фарғона (62,2 фоиз), Сирдарё (60,9 фоиз), Наманган (57,8 фоиз), Жиззах (55,4 фоиз), Андижон (54,3 фоиз), Хоразм (54,1 фоиз), Сурхондарё (53,7 фоиз) вилоятлари сайловчилари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида 463 091 нафар (44,3 фоиз), Андижон вилоятида 979 340 нафар (54,3 фоиз), Бухоро вилоятида 555 541 нафар (49,9 фоиз), Жиззах вилоятида 436 635 (55,4 фоиз), Қашқадарё вилоятида 993 397 нафар (53,1 фоиз), Навоий вилоятида 300 003 нафар (48,2 фоиз), Наманган вилоятида 956 965 (57,8), Самарқанд вилоятида 1 110 362 нафар (50,6), Сирдарё вилоятида 300 833 нафар (60,9 фоиз), Сурхондарё вилоятида 787 785 нафар (53,7 фоиз), Тошкент вилоятида 831 481 нафар (46,2 фоиз), Фарғона вилоятида 1 420 971 (62,2 фоиз), Хоразм вилоятида 577 296 нафар (54,1 фоиз), Тошкент шаҳрида 748 875 нафар (45,3 фоиз) сайловчи сайлов ҳуқуқидан фойдаланган.

Аввалроқ МСК соат 11:00га қадар сайловчиларнинг 6 669 552 нафари ёки 33,6 фоизи овоз бергани, бу кўрсаткич сайловлар ўтган деб ҳисобланиши учун етарли эканини маълум қилганди.

Сайловда «Миллий тикланиш»дан партия етакчиси Алишер Қодиров, ЎзЛиДеПдан амалдаги президент Шавкат Мирзиёев, «Адолат» СДПдан партия раҳбари Баҳром Абдуҳалимов, Экопартиядан партия раиси Нарзулло Обломуродов ва ХДПдан Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова Ўзбекистон президентлиги учун кураш олиб боришмоқда.

Мавзуга оид