Ўзбекистон | 17:53 / 29.10.2021
3508
1 дақиқада ўқилади

Қўнғиротда қўлбола алкоголь маҳсулотларини сотаётган корхона раҳбари ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар ва Қўнғирот тумани бўлимлари томонидан “Нукус вино заводи” АЖнинг мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, Қўнғирот туманида фаолият юритувчи “D.S.” хусусий корхонаси раҳбари А. фуқаро Ф.га 144 дона қалбаки акциз маркалар билан елимланган «Қаратау» номли алкоголь маҳсулотини 2,4 млн сўмга сотган вақтида ушланган. Ундан жами 156 дона алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Олдинроқ Нукусда қўлбола усулда «Қаратау» тайёрлаб сотаётган шахс қўлга олинганди.

Мавзуга оид