Жаҳон | 16:46 / 03.11.2021
10534
1 дақиқада ўқилади

Греция дунёдаги энг тезкор автомобиль ишлаб чиқарди

Автомобилнинг биринчи версияси 1,9 сония ичида тезлигини 100 километрга, 7,9 сония ичида эса соатига 300 километрга етказа олади.

Фото: Panopoulos Automotive

Грециянинг Spyros Panopoulos Automotive компанияси ўзининг Chaos деб номланган автомобилини намойиш этди.

Автомобиль 2049 ёки 3065 от кучига эга двигателли версияда сотувга чиқади. У тўрт литрли V10 двигатели билан жиҳозланган. Моторнинг барча қисмлари 3D-принтерда тайёрланган. Машинанинг оғирлиги 1272 килограмм.

Автомобилнинг биринчи версияси 1,9 сония ичида тезлигини 100 километрга, 7,9 сония ичида эса соатига 300 километрга етказа олади. Компаниянинг қайд этишича, Chaos дунёдаги энг тезкор автомобиль ҳисобланади.

Салонга бармоқ изларини аниқловчи сенсор ва ҳайдовчини таний оладиган камералар ўрнатилган. 

Машинанинг нархи 5,5 млн евродан 12,4 млн еврогача бўлади.

Мавзуга оид