Ўзбекистон | 08:42 / 03.11.2021
4764
1 дақиқада ўқилади

Марғилон шаҳар халқ таълими бўлими собиқ бошлиғи қўлга олинди

Марғилон шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи катта миқдордаги маблағни ўзлаштирганликда гумон қилиниб қўлга олинди.

Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Марғилон шаҳар прокуратураси томонидан шаҳар халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Билдирилишича, тергов давомида Марғилон шаҳар халқ таълими бўлими собиқ бошлиғи қурилиш-таъмирлаш ишлари давомида жами 1,7 миллиард сўм миқдордаги маблағларини талон-торож қилганлиги ва давлат манфаатларига катта миқдорда зарар етказганлиги аниқланган. 

Шу сабабли, мансабдор шахс 2021 йил 1 ноябрь куни гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ, Фарғона политехника институти мансабдор шахслари бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид