7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиб келган МЧЖ аниқланди
Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида 7,1 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди.
“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, инспекция Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси, ИИБ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамда газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Марғилон шаҳрида фаолият юритаётган “Ш.И.Д.” МЧЖнинг қурилмалари газ ҳисоблагичдан ташқари, тўғридан тўғри табиий газ тармоғига ноқонуний улангани аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига 7 миллиард 143 миллион сўм зарар етказилгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Мавзуга оид
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
13:29 / 22.12.2024
Самарқандда табиий газ ва электрдан қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган ходимлар ушланди
15:57 / 21.12.2024
Ўзбекистонда газ, нефт ва бензин ишлаб чиқариш камайишда давом этяпти
07:40 / 21.12.2024