Жамият | 07:40 / 21.12.2024
5297
1 дақиқада ўқилади

201 та суюлтирилган газ баллонини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида суюлтирилган газ таъминотидаги қонунбузилиш ҳолати аниқланди. 

Фото: Ҳудудгазтаъминот

“Ҳудудгазтаъминот” хабарига кўра, 12 декабр куни туман суюлтирилган газ хизмати таъминотчи-чилангари Н.Б. ҳамда махсус автотранспорт воситаси ҳайдовчиси А.Н. “Тоғайтемир” МФЙ истеъмолчиларига етказиб берилиши лозим бўлган 100 дона маиший газ баллонларни мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро Б.Х.нинг хонадонида ташкил этилган “бункер”га тушираётгани аниқланган. 

Хонадон кўздан кечирилганда олиб келинган баллонлардан ташқари яна 101 та бўш маиший газ баллонлар борлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ФВБга тақдим этилди.

Мавзуга оид