Самарқандда табиий газ ва электрдан қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган ходимлар ушланди
Паст Дарғом туманида “Ҳудудгаз” филиали оператори, Булунғурда туман электр тармоқлари корхонаси монтёри ушланган.
Самарқанд вилоятининг икки туманида табиий газ ва электр энергиясидан қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган ходимлар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудгаз” Паст Дарғом филиали оператори Ж.П. фуқаро М.А.нинг хонадонида табиий газ таъминотидан 3 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб, янги газ ҳисоблагич ўрнатиб бериши эвазига 4 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Булунғур тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Булунғур туман ЭТК электромонтёри Ш.Э. ва бошқалар тадбиркорнинг тикувчилик цехида электр таъминотидан 14 млн сўм қарздорлигини камайтириб бериши эвазига 3,8 млн сўмни олиб, қарздорлик бўйича тузилган далолатномани нобуд қилган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
15:57 / 21.12.2024
Ўзбекистонда газ, нефт ва бензин ишлаб чиқариш камайишда давом этяпти
07:40 / 21.12.2024
201 та суюлтирилган газ баллонини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди
22:19 / 19.12.2024