Спорт | 20:26 / 08.11.2021
10433
1 дақиқада ўқилади

«Барселона» Хавининг таништирув маросимини ўтказди

«Барселона» Хавини бош мураббийи сифатида расман таништирди.

Фото: Барселона

41 ёшли каталониялик собиқ футболчи клуб президенти Жоан Лапорта ҳамроҳлигида минглаб мухлислар қаршисида «Камп Ноу» майдонга чиқиб келди.  

Мухлислар Хави номини олқишлашди у эса барчага миннатдорчилик билдирди: «Клуб ва барча мухлисларга раҳмат. Фақат шуни айта оламан – биз жаҳоннинг энг яхши клубимиз ва кўп совринлар ютиш учун ишлаймиз».

Шундан сўнг Лапорта ва Хави шартномани имзолаб, мухлислар билан клуб мадҳиясини куйлашди.

Аввалроқ, «Ас-Садд» 5 миллион евро товон пули эвазига мураббийни қўйиб юборишга рози бўлгани ва Хави «Барса» билан 2024 йилга қадар шартнома имзолаши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид