Жамият | 20:35 / 15.11.2021
1908
1 дақиқада ўқилади

Қаршида ёнида электрошокер олиб юрган шахс аниқланди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Қарши шаҳрида тунда содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилган тадбирда электрошокер олиб юрган шахс аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, тунда содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш мақсадида Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан Қарши шаҳрида рейд тадбирлари ўтказилган.

Тадбирлардан бирида шаҳар ҳудудида тунги вақтда мақсадсиз юрган фуқаролар аниқланиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилган. Ана шу жараёнда фуқаро Ж.А.нинг ёнидан электрошокер қурилмаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда хужжатлаштириб олинган.

Мавзуга оид