Ўзбекистон | 15:02 / 16.11.2021
9022
2 дақиқада ўқилади

Наманганлик фуқаро Ғиждувонда 10 млн сўмлик тилла занжирни ўғирлаб кетди

Фото: Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати

Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Ғиждувон туманидаги буюм бозорида ўғирликка қўл урди. У савдо дўконидан нархи 10 млн сўм бўлган тилла занжирни ўғирлаб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 26 октябр куни соат 10:00ларда номаълум шахс фуқаро А.Н.нинг “Ғиждувон Хўжаи жаҳон савдо комплекси” АЖга қарашли буюм бозорида жойлашган савдо дўконига мижоз сифатида келган. У сотувчининг бошқа харидорлар билан чалғиб қолганлигидан фойдаланиб, дўконда турган 10 млн сўмлик тилла занжирини ўғирлаб кетган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас суриштирув ишлари ўтказилган. Натижада, жиноятни содир қилган аёл бозор ҳудудида ўрнатилган камераларга тушиб қолганлиги маълум бўлган. Тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида яшовчи, 1962 йилда туғилган М.Р. содир этганлиги аниқланган. 

Олдинроқ Бухорода мол ўғирлиги билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинганди.

Мавзуга оид