Жамият | 11:13 / 17.11.2021
15504
2 дақиқада ўқилади

Организмни шамоллашдан ҳимоя қилувчи 10та топ маҳсулот

Касал бўлмаслик учун инсон ўз истеъмол рационига қандай маҳсулотларни киритиш зарур?

1. Саримсоқпиёз

Фото: ogorodmechty.com

Иммун тизимини мустаҳкамлайди, вирусларга қарши курашишда организмга ёрдам беради.

Саримсоқпиёзнинг битта бўлагини чайнаш ёки кесиш керак. Ана шунда оғиз бўшлиғи ва ичакларни дезинфекцияловчи антибиотик аллицин ҳосил бўлади.

Саримсоқ шамоллашгача ва шамоллаган вақтда ҳам самарали: айрим асоратлар олдини олишда ёрдам беради. Бунинг учун кунига битта бўлак истеъмол қилиш кифоя.

 

2. Қизил булғор қалампири

Фото: pexels.com

C витамини миқдори цитрус мевалари таркибидагига қараганда кўпроқ. Иммунитетни мустаҳкамлайди.

 

3. Брокколи

Фото: oum.ru

A, C, E витаминлари манбаи. Иммун тизимини қўллаб-қувватлайди.

 

4. Наъматак

Фото: fedsp.com

cs витамини манбаи. Яллиғланиш ва инфекцияларга қарши таъсирга эга.

 

5. Клюква

Фото: fox-fort.ru

Таркибида A, B, C ва K витаминлари бор. Яллиғланишга қарши хусусиятга эга.

 

6. Асал

Фото: polsov.com

Организмнинг курашувчанлигини оширади.

 

7. Сабзи

Фото: shkolazhizni.ru

Таркибида А витамини бор. Шамоллаш ва инфекцион касалликларга қаршиликни оширади.

 

8. Йогурт ва кефир

Фото: nashaplaneta.su

Организм микрофлорасини мустаҳкамлайди, иммунитетни рағбатлантиради.

 

9. Сув

Фото: sovkusom.ru

Организмнинг қаршилигини оширади, моддалар алмашинувини мувофиқлаштиради.

 

10. Денгиз балиғи ва денгиз маҳсулотлари

Фото: biomiks.com

Таркибида рух (цинк) бор. Шамоллашнинг илк белгилари билан курашишга ёрдам беради.

Мавзуга оид