Ўзбекистон | 16:29 / 17.11.2021
5753
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистондаги ер силкиниши кучи Андижонда сезилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 17 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:17да Қирғизистонда ер силкиниши содир бўлди. 

Ер силкиниши координаталари: 41,1 градус шимолий кенглик; 73,03 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,6, чуқурлик - 10 км. Ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 320 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши сезилиш кучи:

  • Хонобод туманида 3-4 балл, 32 км;
  • Қўрғонтепа туманида 3 балл, 40 км;
  • Жалақудуқ туманида 3 балл, 53 км;
  • Пахтаобод туманида 3 балл, 54 км;
  • Андижон туманида 2-3 балл, 58 км;
  • Хўжаобод туманида 2-3 балл, 64 км;
  • Андижон шаҳрида 2-3 балл, 67 км;
  • Избоскан туманида 2-3 балл, 68 км;
  • Булоқбоши туманида 2-3 балл, 72 км;
  • Учқўрғон туманида 2 балл, 77 км;
  • Олтинкўл туманида 2 балл, 80 км;
  • Асака туманида 2 балл, 83 км;
  • Норин туманида 2 балл, 88 км;
  • Марҳамат туманида 2 балл, 89 км.

Мавзуга оид