Ўзбекистон | 16:34 / 19.11.2021
2187
1 дақиқада ўқилади

Шоҳрух Ғиёсов - Жамоатчилик билан мулоқотда ИИВ тизимида камчиликлар бор

18 ноябр куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВда матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов тизимда жамоатчилик билан мулоқотда кузатилаётган камчиликларга тўхталиб ўтди.

Фото: KUN.UZ

Шунингдек, Шоҳрух Ғиёсовнинг Kun.uz’га маълум қилишича, йил бошидан шу кунгача ижтимоий тармоқда ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ 587 та хабар тарқалган. Ўрганиш жараёнида уларнинг 41 таси тасдиқланган хабарлиги маълум бўлган.

ИИВ матбуот котиби Муса Эрниязов ўлими ҳақидаги фейк хабардан кейин қорақалпоғистонлик журналист ва блогерлар прокуратурага олиб кетилишига ҳам муносабат билдирди.

Муса Эрниязов/Фото: KUN.UZ

Шоҳрух Ғиёсовнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда ёлғон маълумотлар тарқалганлиги бўйича суриштирув ишлари ўтказилган.

Суриштирув якуни бўйича ҳозирча қўшимча маълумот берилмади.

Бундан бир йил олдин Муса Эрниязов ўлими ҳақидаги фейк хабардан кейин Қорақалпоғистондаги сайтлар ходимлари ва 3 нафар блогер прокуратурага олиб кетилганди.

Мавзуга оид