Ўзбекистон | 10:48 / 24.11.2021
3650
2 дақиқада ўқилади

Навоийда Алишер Навоий ижодига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

Навоий шаҳрида “Алишер Навоий ижодий меросининг башарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги IV анъанавий халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади. Унда 10 дан ортиқ чет давлатдан навоийшунос олимлар иштирок этяпти.

Фото: Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, Навоий вилояти ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Навоий давлат педагогика институти, Алишер Навоий халқаро жамоат бирлашмаси ҳамкорлигида тўртинчи бор ўтказилаётган конференцияда 70 нафардан ортиқ дунёнинг етук навоийшунос олимлари қатнашмоқда. Хусусан, конференцияга АҚШ, Канада, Албания, Туркия, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Эрон, Монголия, Тожикистон, Татаристон ва бошқа бир қатор давлатлардан олимлар ташриф буюрган. 

Фото: Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги
Фото: Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Иштирокчилар томонидан шўъбаларга бўлинган ҳолда Навоий ижодиётининг маъно, мавзу, диний ва тасаввуфий қатламлари, чет элларда ўрганилиши, давлатчилик ва раҳбар маънавияти ҳақидаги қарашлари, ҳозирги ўзбек тили, адабиёти ва халқ оғзаки ижоди атрофлича кўриб чиқилади. Шунингдек, халқаро анжуман иши натижалари бўйича тегишли илмий хулосалар қилиниб, бир қатор таклифлар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Фото: Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Мавзуга оид