Самарқандда икки киши металл контейнер ичидан номаълум этиологик заҳарланиш билан вафот этган ҳолда топилди
Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида жойлашган корхоналардан бирининг кириш дарвозаси олдига ўрнатилган металл контейнер ичида икки киши номаълум этиологик заҳарланиш билан вафот этган ҳолда топилган. Бу ҳақда туман ҳокимининг мазкур бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув ўтказиш ҳақидаги қарорида маълум қилинган.
Қайд этилишича, жорий йил 17 ноябр куни Паст Дарғом тумани “Балхиён” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Агрокимё таъминот сервис” МЧЖнинг кириш дарвозаси олдига ўрнатилган металл контейнер ичида 2 нафар ёлланма ишчининг жасади топилган. Улар номаълум этиологик заҳарланиш билан воқеа жойида ҳалок бўлган.
Шу муносабат билан туман ҳокими Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 февралдаги “Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ҳамда ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 64-сонли ва вилоят ҳокимининг 2021 йил 16 февралдаги 22-сонли қарорларига мувофиқ содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш бўйича қарор қабул қилган.
Қарорда туман масъулларига содир бўлган ҳодиса юзасидан комиссия тузиш ва бахтсиз ҳодиса сабабларини синчковлик билан ўрганиш вазифаси юкланган.
Мавзуга оид
12:16
Корея Самарқандда сил касаллигини аниқлаш лойиҳасини кучайтиради
15:52 / 26.12.2024
Самарқандда “Turkish Airlines” авиакомпанияси экипаж аъзоси божхона назоратидан жанговар ўқ-дори олиб ўтишга уринди
07:35 / 26.12.2024
Бешта ҳудудда 16 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди
09:09 / 20.12.2024