Ўзбекистон | 10:53 / 01.12.2021
5302
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда интернетда ҳам жамоат хавфсизлигини таъминлаш режалаштирилмоқда

Интернетда ҳам жамоат хавфсизлиги таъминланади. Бу жамоат хавфсизлиги концепциясида назарда тутилган.

Фото: Kun.uz / Муҳиддин Нидо

2022-2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясида бу борада қатор жиҳатлар белгиланди.

Хусусан, оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари 
ва интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ваколатли давлат органлари ходимларини обрўсизлантириш ҳолатларининг олдини олиш ва уларга барҳам беришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш режалаштирилмоқда.

Интернет тармоғида жамоат хавфсизлиги учун хавф туғдирадиган таҳдидларни ўз вақтида аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш бўйича комплекс ташкилий-методик асослар ва ҳаракатлар механизмларини яратиш ҳам кўзда тутилган. 

Мавзуга оид