Жаҳон | 23:31 / 09.12.2021
8823
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус борлигини кўрсатувчи ҳимоя ниқоби ишлаб чиқилди

Япониянинг Киото префектураси университети олимлари сиртида коронавирус излари борлигини кўрсатувчи антиқа ҳимоя ниқобини ишлаб чиқишди. Агар ниқобга коронавирус тушган бўлса, у ултрабинафша нур остида ёруғлашади.

Kyodo нашрининг хабар беришича, олимлар бунга ниқобга махсус ёруғлик тарқатувчи бўёқ билан ишлов бериш ҳисобига эришишган.

Фото: Kyodo

Бўёқ таркибида туяқуш тухумидан олинган антиначалар бор бўлиб, улар коронавирусга таъсир кўрсатади. 2020 йил февралида олимлар коронавируснинг пассив ва хавфсиз шаклини урғочи туяқушларга киритишган ва улар қўйган тухумлардан кўп миқдорда антитаначалар олишган.

“Биз туяқуш тухумларидан арзон нархда кўп миқдорда антитаначалар олишимиз мумкин. Келгусида мен буни ҳар ким фойдалана оладиган тестлар тўпламига айлантирмоқчиман”, деб айтган олимлар гуруҳи раҳбари Ясухиро Цукамото.

Ниқобнинг синовларида коронавирусга чалинган 32 бемор иштирок этган. Улар таққан ниқобларнинг барчаси ултрабинафша нур остида нурланган. Беморларда вирус юкламаси камайганда, ниқоблар ёруғланмай қўйган. Цукамото жамоаси 150 беморни жалб қилиб, синовларни янада кенгроқ ўтказишни режалаштирмоқда.

Мавзуга оид