Жаҳон | 20:59 / 10.12.2021
12149
1 дақиқада ўқилади

Нижегородскда автоҳалокатга учраган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берилди

Автобус ва “Камаз” тўқнашувида 5 нафар ўзбекистонлик енгил жароҳатланган. Уларга шифохонадан шу куннинг ўзида жавоб берилган.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиянинг Нижегородск вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан ахборот берди.

Маълум қилинишича, 9 декабрь куни Россия Федерациясининг Ардатов тумани Идеал қишлоғи яқинидаги Ардатов–Арзамас маҳаллий трассасида “Прогресс” МЧЖга тегишли иш автобуси ва Камаз русумли юк машинаси тўқнашиб кетган.

“Йўл-транспорт ҳодисаси вақтида автобусда кетаётган 22 йўловчининг 13 нафари Россияга мустақил равишда ишга борган Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Автоҳалокат оқибатида тан жароҳати олгани сабабли 5 нафар Ўзбекистон фуқароси Нижний-Новгород вилояти М.Владимирский номидаги шаҳар тез тиббий ёрдам касалхонасига ётқизилган.

Ушбу автоҳалокат оқибатида тан жароҳати олган юртдошларимизнинг аҳволи қониқарли бўлгани сабабли тегишли тиббий хизмат кўрсатилгандан сўнг, шу куннинг ўзида уларга касалхонадан жавоб берилган”, дейилади хабарда.

Мавзуга оид