«Одил – Биродар Абдураимов, Миржалол Қосимов каби ўзбек футболи тарихидан жой олди». Абдусалом Азизов Аҳмедовга «олтин бутса» топширди
Бугун, 18 декабрь куни Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ сардори Одил Аҳмедов ўз фаолиятига бағишланган «Одил Aҳмедов: «Орзунинг шонли йўли» китоби тақдимот маросимида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди. 34 ёшли яримҳимоячи бу ҳақда расман маълум қилгач, тадбирда сўз ЎФА президенти Абдусалом Азизовга берилди.
«Ўзбек футболи афсоналаридан бири Одил Аҳмедовнинг фаолиятини якунлашига бағишланган тадбирда йиғилиб турибмиз. Одил ўзбек футболига фидокорона хизмат қилди. Миллий жамоада 108 ўйинда иштирок этиб, фаолиятининг катта қисмида жамоа сардори сифатида ватанпарварлигини намойиш этган ҳолда Биродар Aбдураимов, Миржалол Қосимов сингари футбол афсоналари қаторида ўзбек футболи тарихидан жой олди.
Одил ҳозирги даражасига осон етиб келгани йўқ. Жуда катта машаққатларни бошдан ўтказган. У ёш ўйинчилар учун намуна бўла олади. Одил шунчаки ўйнагани йўқ, балки фидойилик кўрсатиб, ҳаётда ва футболда ўзини топди. Бу жуда катта машаққат. Нафақат Ўзбекистонда, балки «Aнжи», «Краснодар» ва Хитойда дунё юлдузлари қаторида ўзини ўрнини топиш ҳар бир ўзбек йигитига насиб қиладиган нарса эмас. Одил эса меҳнат эвазига дунё юлдузлари билан бир сафда туриш мумкинлигини исботлади.
Албатта, Одил футболни бутунлай тарк этаётгани йўқ. У яқин келажакда ўзи асос солган «Одил Жуниор» академияси орқали Ўзбекистонга кўплаб футболчиларни етиштириб беради. Шунингдек, ЎФА ва ПФЛда фаолият юритиб, ўзбек футболи ва миллий жамоанинг жаҳон чемпионатига чиқишида ҳисса қўшади. Одилга яна бир карра раҳмат айтиб, бутун ўзбек футболи ва миллионлаб мухлислар номидан миннатдорчилик билдираман», - деди ЎФА президенти Абдусалом Азизов.
Шундан сўнг ЎФА раҳбари фаолиятини якунлаган Аҳмедовга эсдалик учун «олтин бутса» ва биллур кубокни топширди.
Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов 2007 йилдан 2021 йилнинг ёзигача бош жамоамиз сафида тўп суриб, Ўзбекистон ЖЧ-2022 учинчи саралаш босқичига чиқа олмаганидан сўнг миллий жамоадаги фаолиятини якунлаган эди. 34 ёшли яримҳимоячи Хитой Суперлигаси жорий мавсумида «Цанчжоу Майти Лайонс» сафида 7 ўйинда майдонга тушганди. У фаолияти давомида «Пахтакор», «Анжи», «Краснодар», «Шанхай СИПГ» клубларида ҳам тўп сурди.
Мавзуга оид
19:18 / 04.12.2024
Президент маслаҳатчилари таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Русланбек Давлетовнинг лавозими ўзгарди
15:44 / 24.11.2024
Абдусалом Азизов ДХХ раислигидан ҳайдалгани тасдиқланди
22:43 / 23.11.2024
Азизов Хавфсизлик кенгашига ўтказилгани тасдиқланмади
19:15 / 23.11.2024