Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан бўшатилди. Бу Қозоғистонда пандемия даврида учинчи вазирнинг ишдан кетиши
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цойни лавозимидан бўшатди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати маълум қилди.
Цой ушбу лавозимда 2020 йил ёзидан буён ишлаб келаётганди. Цой вазирлик лавозимига тайинлангунга қадар президент ишлари бошқармаси тиббий марказига раҳбарлик қилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Цой бошқа ишга ўтгани муносабати билан ўз хоҳишига кўра, лавозимидан кетган.
Аввалроқ Тўқаев “КазАвтоЖол” миллий авиакомпанияси раҳбари Улан Алиповни ўз лавозимидан бўшатди. Бунга автомобил йўлларига масъул миллий компаниянинг қониқарсиз иши сабаб бўлган.
Маълумот учун, бу Қозоғистонда пандемия даврида учинчи марта соғлиқни сақлаш вазири лавозимдан кетиши ҳисобланади. 2020 йил апрелида Космосбек Чўлпонбоев лавозимидан олиниб, унинг ўрнига Елжан Биртанов тайинланганди. Аммо Биртанов 2020 йил июнь ойи охирида коронавирусдан даволангани сабабли ўз лавозимидан олинган.
Мавзуга оид
17:04 / 11.12.2024
Қозоғистонда куйдирги сабабли чорва учун мажбурий карантин жорий этилди
18:39 / 15.02.2024
Қозоғистон Ўзбекистондан тарихий мерос буюмларини қайтаради
18:33 / 14.02.2024
Қозоғистондаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланди
10:15 / 12.02.2024