Ўзбекистон | 07:49 / 21.12.2021
8468
1 дақиқада ўқилади

Қибрайда вагон устига чиққан лицей ўқувчиси ток уришидан вафот этди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида вагон устига чиққан лицей талабаси ток уришидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, ИИВ Тошкент академик лицейининг 3-курс талабаси бўлган З.Ж. Қибрай туманида жойлашган “Оқ-қовоқ” темир бекати 21-километрида вагон устига чиққани оқибатида юқори кучланишдаги ток урган ва воқеа жойида вафот этган.

Жорий йилнинг 20 декабрь куни ИИВ лицейининг 3-курс талабаси иштирокида юз берган бахтсиз ҳодиса муҳокамаси бўлиб ўтган.

Йиғилишга таклиф этилганлар томонидан ўқувчиларга темир йўлда ҳаракатланганда вагон устига чиқмаслик, темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмаслик, темир йўл атрофида қулоқчинлардан фойдаланмаслик, темир йўл ҳудуди ўта хавфли ҳудуд экани тўғрисида тушунчалар бериб ўтилган. 

Мавзуга оид