ЕИ Жаҳон савдо ташкилотига Россияга нисбатан 290 млрд евролик даъво киритди
Даъвога кўра, Россиянинг давлатга алоқадор компаниялари давлат харидларида асоссиз имтиёзларга эга бўлмоқда ҳамда тендерларда 15-30 фоизга пасайтирилган қийматларда ариза бермоқда.
Евроиттифоқ Россияга нисбатан киритган даъвосини 290 млрд евро деб баҳолади. ЕИнинг фикрича, Россия ана шу қийматдаги Европа маҳсулотларини «камситган».
ЕИ бу борада Жаҳон савдо ташкилотига мурожаат қилган.
Даъвога кўра, Россиянинг давлатга алоқадор компаниялари давлат харидларида асоссиз имтиёзларга эга бўлмоқда ҳамда тендерларда 15-30 фоизга пасайтирилган қийматларда ариза бермоқда.
Шунингдек, ЕИ харидлардаги миллий квоталардан норози бўлган. Қайд этилишича, 250га яқин маҳсулотлар гуруҳининг 90 фоизини миллий маҳсулотлар ташкил этади.
Бундай «аралаш чеклов ва рағбатлар» хориж ишлаб чиқарувчиларини камситади ва Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига тўғри келмайди, деган фикрни билдирган ЕИ.
Жаҳон савдо ташкилоти мазкур баҳсни кўриб чиқишини маълум қилган.
Россия Жаҳон савдо ташкилотига 2011 йилда аъзо бўлган.
Мавзуга оид
17:38
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
13:14
El Pais: Киев ЕИдан украиналик қочқинларга тўловларни қисқартиришни сўрамоқда
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:16 / 24.12.2024