Ўзбекистон | 10:41 / 07.01.2022
1951
1 дақиқада ўқилади

Мирзаобод тумани ҳокимининг икки нафар ўринбосарига жарима жазоси белгиланди

Фото: Getty Images

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокимининг икки нафар ўринбосарига жарима жазоси белгиланган. Бу ҳақда туман ҳокими қарори эълон қилинган.

Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти ҳокимлигининг 2021 йил 10 декабрдаги 01-1-182-сонли йиғилиш баённомаси, Мирзаобод тумани ҳокимлигининг 2021 йил 27 декабрдаги 1/10-217-сонли йиғилиш баённомаси, Меҳнат кодексининг 179 ва 182-моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси ҳамда Э.Абдуллаев, Д.Азимовнинг тушунтириш хатига асосан Мирзаобод тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи И.Холқўзиевнинг интизомий жазо қўллаш ҳақидаги қарори эълон қилинган.

Қарорга кўра, Мирзаобод тумани ҳокимининг ўринбосарлари Д.Азимов ва Э. Абдуллаевга нисбатан ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима жазоси белгиланган.

Маълумот учун, аввалроқ Сардоба тумани ҳокимининг уч нафар ўринбосарига ҳайфсан интизомий жазоси берилганди.

Мавзуга оид