Андижонда МИБ ходимини пичоқ билан жароҳатлаган шахс қамоққа олинди
Асака туманида фуқаро МИБ ходимига пичоқ билан жароҳат етказганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланди. Бу ҳақда бош прокуратура маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, ФИБ Асака туманлараро судининг ижро варақасига кўра, Асака тумани, Нажмиддин Кубро кўчасида жойлашган автошоҳбекатнинг йўловчилар учун мўлжалланган кутиш ҳудудида қарздор А.Жумаев томонидан ўзбошимчалик билан қуриб олинган савдо дўкони қурилмаси унинг ҳисобидан мажбурий тартибда буздирилиши белгиланган.
11 январ куни ноқонуний қурилмани бузиш учун ваколатли идоралар вакиллари иштирокида мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказиш давомида қарздорнинг ўғли С.Жумаев дўконда бўлган ошхона пичоғи билан тарафларни қўрқитиб, давлат ижрочиси Х.Меҳмоновга тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳодиса бўйича Асака туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
21:15 / 11.01.2025
Андижонда мактаб ўқитувчисидан фарзандига баҳо қўйишни талаб қилган ота-она жаримага тортилди
22:39 / 07.01.2025
Андижонда 518 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган чойхона аниқланди
08:14 / 07.01.2025
Андижондаги хонадонда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди
01:01 / 06.01.2025